«Мукошафатул қулуб»
(Қалблар кашфиёти)
Минг йиллардан буён бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом" унвони билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик жиҳатларигача эътиборга олингани, теран тафаккур ва идрок этилгани, тушунтирилгани билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида хассослик, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни хам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий хикмат, яшашдан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди.
Алломанинг "Қалблар кашфиёти” деб номланган ушбу китобида хам Аллоҳ таолога доимо итоатда, кўрқув ва зикрда, севги-муҳаббатда бўлиш фазилатлари ҳамда У Зотни, Расулини унутиш оқибатида шайтоннинг очиқ душманлиги билан инсон табиати ва ҳаётининг турли сохаларида ҳалокатли холатлар келиб чиқиши хақида таъсирли, жозибали ҳикоя қилинади. Асар Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайхи ва саллам) бутун умри сингари ибратли бўлган сўнгги кунлари ҳамда вафотларини баён этиш билан якун топган.
Муаллиф: Абу Ҳомид Ғаззолий
Таржимон ва нашрга тайёрловчилар: Миразиз Аъзам, Иброҳим Нуруллоҳ
Нашриёт: «Ғофур Ғулом»
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 472 бет
ISBN: 978-9943-4850-6-8
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2014-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
- Stock: йўқ
- Код: 752
- Вазни: 0.84кг
- ISBN: 9789943485068